Слайд 1
ИСЛОМГАЧА ДАВРДА МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТАРАҚҚИЁТИ
Слайд 2Кўпгина тадқиқотчилар ва олимлар биринчи давр маданий юксалиш жараёни ҳақида сўз
юритганда, археологик қазишмалар ҳамда турли хил манбаларга таянган ҳолда, қадимги Шумер ва Бобил маданиятлари, Миср ҳамда Хитойдаги илк тараққиёт босқичларини асос қилиб олишади.
Аммо тадқиқотларда айнан шу даврларда икки дарё оралиғи (Аму ва Сир) ҳамда шимолий-шарқий Хуросон ҳудудларида юз берган юксалиш жараёни четлаб ўтилиб, ушбу тараққиёт босқичи ҳақида деярли маълумотлар учрамаслиги ажабланарлидир. Келтирилган баъзи мисоллар ҳам қадимги юнон ва рим олимларининг асарлари мазмунидаги ушбу ҳудудларда яшаган қабилалар, уларнинг турмуш тарзи ва ҳаёти ҳақида ҳикоя қиладиган узуқ-юлуқ фикр ва қарашлар, парчаларга таянади, холос.
Слайд 3Бунга сабаб нима?
ушбу ҳудудларда яшаган, асрлар давомида у ёки бу халқларнинг
таъсир доираси, улкан империяларнинг таркибида юксак ақл-заковат, салоҳиятини сақлаб келган аҳоли, қабила, миллат, элат вакилларининг юксак маданияти, санъати, маърифати, тараққиёт натижалари маҳсулини йўқотишга ҳаракат қилиш ва босқинчилар томонидан ўз маданиятини мажбуран синдиришга бўлган интилиш натижасида халқимизнинг нодир, бебаҳо ёдгорликлари таназзулга учраб, улар ҳақидаги маълумотлар деярли сақланмаганлиги табиийдир.
Слайд 4Дастлаб эроний қабилаларни бирлаштирган Аҳмонийлар, Аршакийлар сулоласи, сўнгра Александр Македонский бошчилигида
юнон қўшинлари томонидан икки дарё оралиғи ҳудудларининг босиб олиниши, халқ томонидан тўпланган маданият хазиналари инжуларининг талон-тарож қилиниши ҳамда йўқотилишига олиб келган бўлса, кейинчалик, араблар босқини натижасида асрлар давомида жамланган улкан маданий-маърифий, диний ёдгорликлар, санъат асарларининг узул-кесил янги ислом маданияти аҳкомлари билан алмаштирилишига сабаб бўлди.
Слайд 5Узоқ Шарқдан, Европагача ястанган улкан ҳудудларда ташкил этилган турли мулкчилик кўринишидаги
ижтимоий тузилмалар ва давлатчилик шаклларининг илк илм-фан, маданият ўчоғи ҳисобланиб, кейинги цивилизациялар тараққиёти учун пойдевор бўлганлигини исботлашга ҳожат йўқ.
Ушбу улкан ҳудуднинг қоқ марказида жойлашган табиий-иқлимий жиҳатдан ғоятда қулай, мўътадил об-ҳаво, улкан заҳираларга бой жаннатмакон манзилларни қамраб олган Марказий Осиё ҳамда икки дарё оралиғида ҳам буюк давлатчилик анъаналари, маданият, санъат, илму-фан, қўйингки, инсон ақлу-заковатининг маҳсули сифатида кўпгина соҳаларнинг ривож топганлиги, Қадимги Шарқ цивилизацияси тизимида ўзаро уйғунликда алоҳида ўрнига эга тараққиёт бўлганлиги ҳам ўз исботини топмоқда.
Слайд 7Инсон Марказий Осиёда палеолит давридадаёқ яшаганлигини фан аллақачон исботлаган. Аммо Марказий
Осиёнинг синфий жамиятгача бўлган давр тарихини ўрганиш, тадқиқ ва таҳлил қилиш борасидаги дастлабки қадамлар энди қўйила бошланди
Ҳозирги мамлакатимиз жанубидаги Зараутсой ғоридан (Ҳисор тоғ тизмаси) топилган қоятошлардаги тасвирларнинг энг қадимийлари неолит ва нисбатан кейингилари бронза даврига тегишли эканлиги аниқланган. Ғор деворларида турли ранглардаги охра (оҳактош) ёрдамида ҳайвонлар ҳамда найзалар билан қуролланган овчиларнинг тасвирлари туширилганлиги ўша даврлардаёқ аждодларимиз овчилик билан шуғулланиб, мукаммал меҳнат ва ов қуролларни ясаш ва улардан фойдаланишни билганлигини исботлайди
Слайд 8Зараутсой қоятошларидаги тасвирлар.
Слайд 9Аждодларимизнинг ҳунармандчилик, жумладан, олтин ҳамда кумушга ишлов бериш натижасидаги ижодларининг намунаси
сифатида
“Амударё хазинаси”ни мисол келтириш мумкин.
Хазина 1877 йилда Амударёнинг ўнг қирғоғида Кофарниҳон ҳамда Вахш дарёлари қуйилиш жойида топилган.
Умумий тўпланган хазина миқдори 1300 та тилла ва кумуш тангалар ҳамда 177 та буюмлардан иборат бўлди.
Слайд 15Қадимги даврларда аждодларимиз сак (скиф), массагет, хоразмий, исседон ва дай, фарф
ва маргуш, суғд ва парикан каби Ўрта Осиёда яшаган ўтроқ ва кўчманчи халқларнинг юксалиши, тараққиёти даражасини асослаш, исботлаш учун археологик, этнологик, эсхатологик, тарихий манбаларга таянишимиз лозим.
Бу манбаларни шартли равишда қуйидагича таснифлашимиз мумкин:
Қадимги ёзувлар, тошлардаги битиклар.
Қадимги шаҳар ҳамда қалъалар харобаларидан топилган ашёлар.
Қадимий сув йўллари ва иншоотлар.
Ёзма манбалар.
Слайд 16ҚАДИМГИ ЁЗУВЛАР
Марказий Осиё ҳудудларида яшаган аждодларимизнинг қадимдан мустақил, ўзига хос
юқори маданиятга эга бўлганлигини кўрсатувчи далил улар томонидан кашф этилган ёзув дурдоналаридир.
Академик А.Асқаров турли даврларда археологик изланишлар пайтида топилган хоразмий, боҳтарий, суғдий, қадимги туркий ва “номаълум ёзув” деб аталмиш ноёб ёзма ёдгорликлар мавжудлиги тўғрисида ёзади.
Слайд 17Фарғонадан топилган қўҳна турк битик ёзувлари
Слайд 18Сўғд ёзувида битик битаётган коҳинлар
Слайд 20
ЗАРДУШТИЙЛАР МАЪНАВИЙ –МАЪРИФИЙ МЕРОСИ МАЗМУНИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ ТАЛҚИНИ.
Слайд 21Инсонларни комилликка, етуклик ва баркамолликка етакловчи куч: ақл-идрок, бой тафаккур, теран
фикр, маънавий-ахлоқий поклик ва руҳий покизалик зардуштийлик таълимотининг асосий негизини ташкил этар экан, буюк келажагимизни қурувчи ёшларни вояга етказиш жараёнида аждодларимиз таълим тизимида қўлланилган таълим ва тарбия усулларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Слайд 22Зардуштийларнинг илмий-назарий, ижтимоий-фалсафий, тарихий, таълимий-ахлоқий, диний-маърифий қимматга эга бўлган муқаддас китоби
ҳисобланмиш “Авесто” билан бир қаторда оламнинг яратилиши, яхшилик ва ёвузлик, нур ва зулмат ўртасидаги доимий кураш, борлиқ тўғрисидаги тасаввурлар асосида космологик, космогоник, эсхатологик асотирларни ўзида мужассамлаштирган ёзма манбалари сафига:
“Бундахишн”, “Динкард” ”Дадестони меноги хирад”, “Андарзи данаг-мард”, “Хвешкарихи Редагон”, “Чим-и Дрон”, “Шойист-ношойист”, “Арта-Вираз номак”, “Ояткори Зарирон”, “Баҳман-яшт”, “Зат-Спорам”, “Корномайи-Ардашери Бобакон”, “Рост сухан”, “Ривоят”, “Хваҳай номак”, “Ойин номак” каби асарлар киради
Слайд 23 “АВЕСТО” эрамиздан олдинги VII асрнинг охири VI асрнинг бошларида Зардушт
ва маздопарастлик дини уламолари томонидан яратилган. У муқаддас диний китоб бўлиши билан бирга ўз даврининг кўпгина ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий, маърифий, фалсафий, ахлоқий масалаларини қамраб олган. Китоб 21 наскдан иборат бўлган. Афсуски, бизгача унинг 5 наски – “Яшт”, “Ясна”, “Виспарад”, “Вендидод” ва “Хурда Авесто” етиб келган холос.
Слайд 24ЯШТЛАР.
Яштлар 52 бобдан иборат. Боблар мазмунидаги Митра, Анахита, Оша, Вертагна, Тир,
Жамшид ҳақидаги қасидалар аждодларимизнинг уч минг йил бурунги тафаккур неъматларини эслатади. Яштларининг қўпчилигида қадимий асотирлар мазмуни мужассам, турли маъбуд ва маъбудалар, самовий ёриткичлар тасвирланган бўлсада, улар энг қадимги замонлардаги ҳарбий санъат, қуроллар, уй анжомлари, хўжалик юритиш, турмуш тарзи, ҳунармандчилик, ўша жамиятнинг ижтимоий табақаланиши тарихини ўрганишга ёрдам беради. Яштлар шеърий йўл билан битилган.
Слайд 25Ясна. “Авесто”нинг бу қисми 72 бобдан иборат. Улар 4,5 ва 7
мисрали шеър тарзида битилган. Унда ягона тангри, ҳар икки оламнинг яратувчиси Аҳурамазданинг таърифи, Зардуштнинг саволи, Аҳурамазданинг унга жавоби, диний қоидалар, тангри фарзлари,оламнинг яратилиши, ҳайвонот, наботот таснифи ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, Ясна қисмидаги гоҳларда Зардуштнинг ижтимоий келиб чиқиши, Амрдод ҳамда Хўрдод каби фаришталар фаолияти, Турон тарихига оид қимматли маълумотлар мавжуд.
Слайд 26Виспарад
. Ибодат пайтида қироат қилинадиган матнлар мажмуи бўлган бу қисм 27
бобдан иборат. У наср ва назм аралаш халқ китоблари усулида ёзилган ва ҳам ёд олиш, ҳам коҳинлар томонидан махсус қироат билан кўпчилик хузурида ўқишга мўлжалланган. Шу билан бир қаторда унда қадимги Турону, Эрон халқлари тарихи, афсоналарию эртакларини ўрганишга асқотадиган далиллар жуда ҳам кўп.
Слайд 27Вендидод.
24 бобдан иборат бу қисм соф илмий мазмун ва моҳиятга эга.
Унда аждодлармизнинг неча минг йиллик тиббий, жуғрофий, космогоник, иқтисодий, ҳуқуқий, фалсафий, ахлоқий, тарбиявий, шунингдек, табиатшунослик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, наслнинг покиза бўлиши, юрт тарихи ва бошқа кўп масалаларга оид қарашлари мужассамлашган.
Слайд 28Хурда Авесто.
Фанда кичик “Авесто” сифатида қабул қилинган бу китоб 22 бобдан
ташкил топган. Барча олимлар уни ёдгорликдан сайлаб олинган оятлар мажмуи деб ҳисоблайдилар. Кейинги тадқиқотлар Хурда “Авесто”нинг 13 боби мустақил ёзилган эканлигини тасдиқлади. Унинг бир неча фаргардлари махсус димний маросимларда ўқиладиган дуолардан ташкил топган. Дуолар сув, сув, оташ, қуёш ва ой номлари билан боғлиқ. У соф диний моҳиятга эга бўлиши билан бирга маълум даражада илмий қимматга ҳам эга.
Слайд 29“Авесто”даги маънавий-ахлоқий тарбиянинг асосини поктийнат, ҳалол, қалбан соф, маънан етук зардуштийларни
тарбиялаш ва вояга етказиш масаласи ташкил қилиб, бу масалани амалга ошириш эса устоз ва мураббийлар зиммасига юклатилган.
«-сен ашаҳ-Ҳақиқат сўзи ва Эзгу ният таълимоти билан, сенга пайвандлик ва унс боғлаган зотларга илк мураббий, устозсан», ёки «-сен ҳақиқатда, бутун мавжудотга Ашаҳ-Ҳақиқатнинг манфаати ва дуружнинг зиёнкорлиги хусусида сабоқ бергансан, тарбия қилгансан».
«-Равшанназар устоз толибни огоҳ этади» [1] “Авесто”.Тарихий-адабий ёдгорлик. А. Маҳкам таржимаси –Т.: Шарқ нашриёти- матбаа концерни. 2001
Слайд 30Устоз ҳақида
«-ҳақиқат нурлари остида комронлик ва шодмонлик манзилига элтувчидир, сен бу
йўлни эзгуликдан огоҳ зотлар учун бино айладинг»
деб куйланиши таҳсинга сазовордир.
Слайд 31Айни вақтда ёдгорликда имонини ва илмини дев ва дуружларга сотган ёмон
устозлар қаттиқ танқид остига олиниб қораланади.
. «Ёмон тарбиячи ўз таълими билан илоҳий сўзларни тескари қилади ва тириклик идрокини ҳароб айлайди. Ҳақиқатда, у одамларни ростликнинг бебаҳо сармоясидан ва эзгу ниятдан баҳрасиз айлайди»
«Эй, илм олмоқ ниятида узоқ-яқиндан келган инсонлар! Алҳол барчангиз қулоқ солингиз, менинг ошкора сўзларимни тинглангиз ва ёдингизда маҳкам сақлангиз : Ёмон тарбиячи ҳеч қачон ҳаётингизни тубанлаштирмасин, девпараст дурвандлар аврагувчи тил билан сизларни гумроҳ қилмасин[1]».
[1] “Авесто”.Тарихий-адабий ёдгорлик. А. Маҳкам таржимаси –Т.: Шарқ нашриёти- матбаа концерни. 2001.12,17,14,22-бетлар.
Слайд 32 Ҳозирги кунда мамлакатимизда қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги» қонун, «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури» асосини ҳар томонлама етук, баркамол шахсни тарбиялаш масаласи ташкил қилар экан, аждодларимизнинг 3000-йил илгари бу аъмолга етишнинг йўллари, қоидаларини ишлаб чиқиб, давлат ва жамият тузилишининг негизига асос қилиб қўйганлари таҳсинга сазавордир
«-менга баркамол ва диногоҳ, ватансевар ва анжуманаро, аҳил, эзгу андишали, зулматдан, тангликдан қутқарувчи фарзандлар бағишла. Токи улар манзил, шаҳар, ўлка ва унинг ном ҳамда овозасини кўтарсинлар»
Слайд 33Зардуштийларнинг паҳлавий тилида ёзилган ва бизгача етиб келган “Дадестон-и меног-и храд”,
“Бундахишн”, “Арта виразнома” , “Ояткор Зареран”, “Затспорам”, “Корномаи Ардашери Бобакон”, “Бахман яшт”, “Ривоят”, “Рост сухан”, “Шойист-ношойист”, “Чим-и-дрон”, “Андарз-и данаг мард” , “Хвешкарих-и редагон” каби қўлёзмаларининг таҳлили орқали бевосита таълим-тарбияга оид мулоҳазалар, устознинг шогирдга, донишманднинг ёшларга пандлари, таълим тизими ва жараёни, уларда риоя қилинадиган қонун-қоидалар мажмуи, устоз ва муаллимлар, шогирд ва толибларнинг мажбуриятлари тўғрисида батафсил маълумот берилганлигини билиб оламиз.
Слайд 34«Андарз-и данаг мард” (Донишманд ўгитлари) да донишманд ўз ўғлига таълим ва
ўгит бериб мурожоат қилади:
“Ўғлим ! Қўрқувни ҳис қилмаслик учун беайб ва бегуноҳ бўл. Муносиб бўлиш учун шукроналик қил... Хотининг ва болаларингга нисбатан иложи борича очиқкўнгил ва яхши мунособатда бўл. Айниқса улар билан доим суҳбат қил, панд-насиҳат бер ва ўқит”[1]
[1] Зороастрийские тексты. -Санкт-Петербург: «Нева», «Лесной сад». 1998.
Слайд 35Зардуштийларнинг дидактик-ахлоқий асарларидан бири ҳисобланган «Хвешкарих-и редаган» (Муаллим насиҳатлари)да келтирилган таълим
тизимидаги бошланғич таълимнинг моҳиятини очиб берадиган қуйидаги фикрлар ҳам айниқса диққатга моликдир :
“Болаларнинг таълим олишлари учун уларнинг вазифалари ҳамда мажбуриятларини мактаб бошлиғи белгилаб беради. “Ҳар куни.. эрталаб қуёш чиқишидан олдин барвақт туринг. Қўлингиз ва юзингизни дасташўйда тоза сув билан ювинг. Белгиланган вақтда мактабга бориб, у ерда ўз мажбуриятларингиз ҳамда вазифаларингизни бажаришга киришинг. Мактабдаги машғулот ва дарсларга кўзингиз, қулоғингиз, тил ва дилингизни шундай қаратингки, машғулотлар тугагандан сўнг ақл ва заковат билан (тўғри) фикр юрита биладиган бўлинг… Мактабдан кетаётганингизда тўғри йўлдан боринг. Машғулотлардан қайтаётган пайтингиз таниш, яхши кишини ким бўлишидан қатъий назар –учратсангиз таъзим қилинг. Уйга (сизга) берилган вазифаларни ақл билан ва кўрсатмаларга асосан бажаринг, ҳеч қачон ота-онангизни хафа қилманг, опа-сингил, ака-ука, хизматкор ва ҳайвонларни урманг, яхши ва лойиқ ҳолда (улар билан) муомалада бўлинг. Меҳрибон ва мулойим бўлинг. Уйга келганингизда ота-онангиз олдида ҳурмат ва итоат ҳолатида бўлинг. Сизга нимаики ишни буюрсалар, ақл билан кўрсатмаларга асосан бажаринг. Ўтиришга рухсат олмагунча ўтирманг. Қачонки (сизга) овқатланишга рухсат берсалар, қўлингизни ювинг, овқатни олдингизга қўйиб ўтиринг, овқатланиб бўлгач тишингизни тозаланг. Тиш тозалагични жойига қўйиб, ўрнингизни тайёрланг. Қўлингизни ювиб, сочингизни таранг. Тинч ухланг, кейинги кун, эртага қуёш чиқишидан олдин яхши кайфиятда уйғонинг. Қўлингизни ва юзингизни 3 марта дасташўйда, 7 марта тоза сув билан покизалаб ювинг. Мактабга иштиёқ билан боринг, кимки кундузи мактабга бормаса, кечаси афсусда қолади. Ўқитувчини хафа қилишдан эҳтиёт бўлинг, унда сизни жарима ва оғир жазо кутади. Балоғат ёшига тўлганингизда сизлар донишманд Ҳарбед ва Дастурлар олдида имтиҳондан ўтасиз. Улар сиздан тўғри жавоб кутишади, сиз жавоб беролмасангиз, одамлар сизга қараб туришади, сиз эса ерга”.[1]
[1] Зороастрийские тексты. -Санкт-Петербург: «Нева», «Лесной сад». 1998.
Слайд 36Таълимда илмларни эгаллаш, сабоқ олиш ва дам олиш жараёнининг аниқ вақти
белгиланганлиги ҳам диққатга сазавордир
“...У куннинг ибтидоси ва интиҳосида, у туннинг аввали ва охирида билим олмоғи, тафаккур ва донишга лиммо-лим бўлмоғи, ниҳоят ашаванлик йўлида шундай манзилга етмоғи керакки, илоҳлар шаънига ҳамду санолар айтсин, уларни эзгу каломлар билан ардоқласин. Ва шу йўсинда ўз билимини зиёда қилсин”. “…У куннинг ўртаси ва туннинг ўртасида жуда роҳатланиб, ором олмоғи, шундан сўнг илм ортидан шу қадар жидду-жаҳд этмоғи керакки, ўтмиш донишмандлар қолдирган ҳамма нарсани жону дилдан ўрганиб олсин”[1]
[1] “Авесто”.Тарихий-адабий ёдгорлик. А. Маҳкам таржимаси –Т.: Шарқ нашриёти- матбаа концерни. 2001
Слайд 37Ҳар бир зардуштий таълим якунида қасамёд қабул қилган. Бу жиҳатдан“Авесто”да келтирилган
шогирд қасамёди диққатга моликдир :
“Токи жоним бор экан, токи қудратим қоим экан, ўз хоҳишим ва йўлбошчиларим амр-иродаси билан некогоҳликнигина истайман, эзгуликни истайман”[1].
[1] “Авесто”.Тарихий-адабий ёдгорлик. А. Маҳкам таржимаси –Т.: Шарқ нашриёти- матбаа концерни. 2001
Слайд 38Зардуштийлар таълимотининг асосий мазмуни ифодаланган «Авесто» ва пандномалар аждодларимизнинг бутун
инсониятга этган бебаҳо маънавий неъмати, тарихий–қомусий ёдгорликларидир. Бу асарлар олам ва одам ҳақидаги билимлар мажмуаси, турли фанларга оид қимматли маълумотларни ўзида мужассам этган қомусий характерга эга. Шy билан бирга бу турфа билимларнинг ҳаммасига хос муштарак жиҳат борки, у «Авесто» ва пандномаларни ягона ва умумбашарий, таълимий-ахлоқий қарашларга бой манба сифатида баҳолаш ҳамда улардаги мазкур қарашларни ўрганиш долзарб муаммо эканлигини асослаш имконини беради. Инсоният тамаддунининг барча босқичларида комилликка интилиш, жамият ривожининг асосини ташкил этадиган баркамол, етук шахсни шакллантириш масаласи долзарб бўлиб келган. Инсон ақл–заковотининг маҳсули сифатида «Авесто» ҳам аждодларимизнинг тафаккур неъматлари жамланган, ижтимоий-фалсафий, илмий-назарий, таълим-тарбияга оид қарашлари ифодаланган бебаҳо ёдгорликдир.
Слайд 39Ҳозирги кунда ҳуқуқий демократик давлат қуриш, бозор иқтисодиёти мунособатларига асосланган фуқаролик
жамиятини шакллантириш йўлидан бораётган фарзандларимизнинг маънавий-ахлоқий тарбияси жараёнида аждодларимиз томонидан қолдирилган бой милллий, маънавий-маданий меросимиз муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.