Компьютер тушунчаси ва унинг вазифаси;
Ноутбук ва нетбуклар;
Сичқонча, клавиатура, монитор ва уларнинг вазифалари;
Видеопроектор ва экран;
Принтер ва сканер қурилмалари ва уларнинг аҳамияти;
Ахборотларни сақловчи ва ташувчи воситалар: флешка, CD ва DVD дисклар;
Компьютерда мультимедиа (аудио, видео) маълумотларини намойиш этиш;
Компьютернинг салбий ва ижобий томонлари.
Сичқонча (ингл. mouse – сичқон) маълумот киритиш қурилмаси бўлиб, бирор текислик бўйлаб юрғизилганда остидаги лазер нури ҳаракат ҳақидаги маълумотни компютерга узатади ва экрандаги курсор мос йўналишларда ҳаракатланади.
Клавиатура (ингл. keyboard) Компютерга турли шаклдаги ахборот киритиш йўлларидан бири клавиатурада жойлашган тугма (клавиш)лар кўмагида амалга оширилади. Стандарт клавиатураларда 101 ёки 102 та клавиш бўлади.
Монитор компютернинг иш жараёнида вужудга келадиган ахборотларни экранда ёритиб беришга хизмат қиладиган қурилма. Монитор график ёки матн ҳолатида ишлаши мумкин.
Принтер (ингл. Printer– чоп қилувчи) маълумотларни қоғозга чиқариш қурилмаси.
Принтерларнинг уч хили мавжуд: босма, пурковчи ва лазерли. Босма принтер игналар ёрдамида, пурковчиси найча ёрдамида, лазерли принтер еса махсус барабан ёрдамида чоп қилади.
Пурковчи ҳамда лазерли принтерлар ёрдамида рангли маълумотларни чоп етиш мумкин.
Сканер (ингл. scanner - ўқиб олувчи) маълумотларни нурли лампа ёрдамида расмли кўринишда компютер хотирасига ўқиб олувчи қурилма. Сканерларнинг асосан икки тури мавжуд: стол усти сканерлари ва қўл сканерлари.
Это сайт презентаций, где можно хранить и обмениваться своими презентациями, докладами, проектами, шаблонами в формате PowerPoint с другими пользователями. Мы помогаем школьникам, студентам, учителям, преподавателям хранить и обмениваться учебными материалами.
Email: Нажмите что бы посмотреть