Презентация, доклад на тему Пезентация по узбекской литературе на тему: Жаҳон отин Увайсий.

а). Ўқувчиларни Жаҳон отин Увайсий ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш, ифодали ўқиш сирларини ўргатиш;б). Шеърий асарларнинг яширин маъноларини англай олиш малакасини ҳосил қилиш;в). Эзгулик, инсонийлик, ота-онага ҳурмат, меҳр-оқибат каби нодир туйғуларни шакллантириб бориш. Дарс

Слайд 1Жаҳон отин увайсий
ШЫМКЕНТ

Жаҳон  отин увайсийШЫМКЕНТ

Слайд 2а). Ўқувчиларни Жаҳон отин Увайсий ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш,

ифодали ўқиш сирларини ўргатиш;
б). Шеърий асарларнинг яширин маъноларини
англай олиш малакасини ҳосил қилиш;
в). Эзгулик, инсонийлик, ота-онага ҳурмат, меҳр-
оқибат каби нодир туйғуларни шакллантириб
бориш.

Дарс ўтиш услуби: аралаш дарс.

Жиҳоз: интерактив тахта.

Мақсад:

а). Ўқувчиларни Жаҳон отин Увайсий ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш, ифодали ўқиш сирларини ўргатиш;б). Шеърий асарларнинг

Слайд 3 Дарс режаси:

1. Билишим –

билишимга тушар ишим
(шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида)
2. Шора тимсолини яратиш
(«Соғиндим» ва «Меҳнату аламларга
мубтало Увайсийман» деб бошланувчи
ғазалини шоира қиёфасида ёдлаш)
3. Ғазалхонлик лаҳзалари
4. Ўйла, изла, топ (чистонлар, видео-лавҳа)
5. Шеъриятдан завқланишнинг моҳияти
6. Хулоса (дарсни якунлаш)
Дарс режаси:1. Билишим – билишимга тушар ишим   (шоиранинг

Слайд 4XIX аср ўзбек адабиёти шоираси
1779 йил

XIX аср ўзбек адабиёти шоираси 1779 йил

Слайд 5 Шу кунгача эълон қилинган манбалардан маълум бўлишича, шоиранинг асл исми

Жаҳон бўлиб, у 1779 йилда Марғилоннинг Чилдухтарон маҳалласида маърифатли оилада дунёга келган. Унинг отаси Сиддиқ деган киши бўлиб, икки тилда шеърлар ёзган. Онаси Чиннибиби эса мактабдорлик билан шуғулланган. Хат-саводини ўз оиласида чиқарган Жаҳон аввал онасининг мактабида хал-фалик қилган. Кейинчалик ўзи ҳам мактабдорлик билан шуғулланиб, “Жаҳон отин” номини ол-ган. Жаҳон отиннинг шеъриятга қизиқишида, аруз илмини ўрганишида акаси Охунжон ҳофиз-нинг хизматлари каттадир. Жаҳон отинни марғилонлик косиб Ҳожихон деган кишига турмушга берадилар. Улар оиласида бир қиз ва бир ўғил дунёга келади. Қизининг исми Қуёшхон, ўғлининг исми эса Муҳаммадхон эди. Аммо эри Ҳожихон узоқ яшамай вафот этади. Фарзандларини Жаҳон отиннинг ўзи тарбиялаб, вояга етказади.
Жаҳон отинда шеър ёзишга ҳавас анча эрта уйғонган бўлиб, у “Увайсий”, “Вайсий” тахаллуси-даги лирик шеърлари билан тез орада элга танилади. Баъзи маълумотларга кўра, Увайсий амир Умархон ҳукмронлиги даврида Қўқонга келиб, саройдаги мушоираларда иштирок этган. Қўқон-лик адабиётшунос олим Пўлатжон Қайюмовнинг (1885 – 1964) “Тазкираи Қайюмий” асарида ёзи-лишича, Увайсий амир Умархоннинг вазири Қосим оталиқнинг укаси Нақибга қариндош бўл-гани учун шу ерга келиб турган. “Тазкираи Қайюмий”да бу ҳақда, жумладан, шундай ёзилади: “Баъзиларнинг айтишича, Оталиқнинг укаси Нақибнинг хотунига яқинроқ қариндош бўлгани-дан шунда турди. Бир-икки йилдан сўнгра шоиралиги билан шуҳратланди ва овозаси хоннинг ҳарамсаройига маълум бўлгач, Моҳларойим ўз ҳузурига қабул этди ва унга мушфиқлик этиб, ҳарамда ўзига муносиб бир ўрун кўрсатди. Умархоннинг ўзидан ҳам қочар, одоби таълимда ягона эди, деб мулла Салоҳжон махдум қозидан эшитиб, шоир Мирзойи Хўқандий сўзлаб эди”.
1842 йили Бухоро амири Насрулло томонидан Қўқон босиб олингач, Увайсий Марғилонга қай-тиб кетган ва умрининг охиригача ижод билан шуғулланиб, 1845 йилда, тахминан 65 ёшида вафот этган.

Жаҳон отин Увайсий

Шу кунгача эълон қилинган манбалардан маълум бўлишича, шоиранинг асл исми Жаҳон бўлиб, у 1779 йилда Марғилоннинг

Слайд 6XIX аср ўзбек адабиётида шоиралар силсиласини бошлаб берган ижодкор шоира Увайсийдир.

Унинг лирик шеър­ларидан иборат девони, “Шаҳзода Ҳасан”, “Шаҳзода Ҳусайн”, “Воқеоти Муҳаммад Алихон” достонлари адабиётимиз тарихида муҳим ўрин тутади. Увайсий ижоди ундан кейинги шоиралар ижоди шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатган. Унинг бир қанча шеърлари халқнинг севимли қўшиқларига айланиб кетган.
Шоира ҳақида қисқача маълумот ва шеърларидан намуналар 1945 йили чоп этилган “Ўзбек адабиёти тарихи хрестоматияси”нинг II томида, 1948 йили нашр этилган “Ўзбек поэзияси антологияси”да эълон қилинди. 50-йиллардан бошлаб шоира ҳақида илмий мақолалар ҳам ёзила бошлади.
Абдулла Олимжон, Ўткир Рашиднинг илмий мақолалари ҳамда Тўхтасин Жалоловнинг 1959 йили нашр этилган “Ўзбек шоиралари” номли китоби Увайсий ҳаёти ва ижоди ҳақида нисбатан кенгроқ маълумот берувчи асарлардир. Увайсийнинг А.Қаюмов ва Э.Иброҳимова нашрга тайёрлаган нисбатан тўлиқ девони ҳам 1959 йили Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан чоп этилди. Атоқли адабиётшунос олим Азиз Қаюмовнинг 1961 йили нашр этилган “Қўқон адабий муҳити” номли китобида Увайсий ҳаёти ва ижодига алоҳида фасл ажратилиб, шоира асарлари атрофлича таҳлил этиб берилган. Адабиётшунос Эътибор Иброҳимова эса Увайсий ҳаёти ва ижоди ҳақида махсус илмий тадқиқот яратиб, филология фанлари номзоди илмий даржасига эга бўлди. Шоира асарлари 1963 – 1993 йиллар давомида Э.Иброҳимова, М.Қодирова, И.Қосимов, А.Валихоновлар томонидан бир неча марта нашр этилиб, адабиёт ихлосмандларининг севимли мулкига айланди.
XIX аср ўзбек адабиётида шоиралар силсиласини бошлаб берган ижодкор шоира Увайсийдир. Унинг лирик шеър­ларидан иборат девони, “Шаҳзода

Слайд 7Увайсий шоиралар даврасида

Увайсий шоиралар даврасида

Слайд 8Ғазалхонлик лаҳзалари
Дунёни бу кун давр ила даврони ғанимат,
Келтурди халойиқни ки меҳмони

ғанимат.
Ту булбули мастона сузанрезни бул дам,
Айвони жаҳон боғи гулистони ғанимат.
* * *
Ки булбул нола, афғон айламакни мандин ўрганди, Вужудин Шамъи сўзон айламакни мандин ўрганди. Бориб саҳрога қон бағримдан исҳор айладим бир кун, Фалак бағрин қизил қон айламакни мандин ўрганди.
* * *
Мени ул ёр вафодор билибдур, билдим,
Ўзига анча харидор билибдур, билдим.
Шодиға шод, ғамига яна ким ғамлиғдин,
Беғараз дўсти дилафгор билибдур, билдим.
* * *
Аё, дилбари лаъл набим менинг,
Тўкулди қадаҳдин шаробим менинг.
Таним ичра ёқдинг жудолик ўтин,
Ки ўртанди бағри кабобим менинг.

Ғазалхонлик лаҳзалариДунёни бу кун давр ила даврони ғанимат,Келтурди халойиқни ки меҳмони ғанимат. Ту булбули мастона сузанрезни бул

Слайд 9Чистон айтмоқ – жавоб топмоқ
Ул на қуш кўринмаским, шафақ болу пари,
Мисли

ул раф-раф сувору билсанггиз, йўқтур тани,
Воқиф эрур кеча кундуз хизматида тўрт ғулом,
Қон илан эрмиш мурасса бул чийистон маскани.
(Қалб, тўрт-ғулом-кўз, оғиз, қулоқ, бурун)
* * *
Ул надурким, бир келин ўзи чўтир,
Етти қат парда ичида мисли ҳур.
(Маккажўхори)
* * *
Икки маҳбубини кўрдум, иккисин киндиги бир,
Иккисин орасига тушсанг топадурсан касир.
(Қайчи)
* * *
Ул надур ким пойи йўқ, юрса боши бирла юрар,
Юрганида хок сурмай, онча устолик қилар.
(Сув)
Чистон айтмоқ – жавоб топмоқУл на қуш кўринмаским, шафақ болу пари,Мисли ул раф-раф сувору билсанггиз, йўқтур тани,Воқиф

Слайд 10Увайсий ижодиёти

Увайсий ижодиёти

Слайд 11Увайсий асарлари асрлар оша

Увайсий асарлари асрлар оша

Слайд 12
Шеърий вазн ҳақида
назарий материал
билан танишиш
Уйга вазифа:

Шеърий вазн ҳақида назарий материал билан танишиш Уйга вазифа:

Что такое shareslide.ru?

Это сайт презентаций, где можно хранить и обмениваться своими презентациями, докладами, проектами, шаблонами в формате PowerPoint с другими пользователями. Мы помогаем школьникам, студентам, учителям, преподавателям хранить и обмениваться учебными материалами.


Для правообладателей

Яндекс.Метрика

Обратная связь

Email: Нажмите что бы посмотреть